Туркия кейинги йилда Россиядан суюлтирилган углеводород гази импортини 25 фоизга қисқартиришга тайёрланмоқда, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Бу ҳақда манбалар хабар берди. Уларнинг айтишича, бу қадам Су-24 самолёти уриб туширилгандан кейин юзага келган Туркия ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг танглиги билан боғлиқ.

Аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Туркиядан Россияга 2016 йил 1 январидан олиб кирилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхатини тасдиқлагани маълум қилинганди. Ушбу рўйхатга мева-сабзавотлар, парранда гўшти ва туз киритилган, лимон, йирик шохли мол гўшти ва балиқ киритилмаган.