АҚШ президенти Барак Обама 200 ҳарбийнинг Ироққа махсус топшириқ билан жўнатилгани борасида шарҳ берди.

Обама CBS телеканалига берган интервьюсида махсус аскарлар ИШИД террорчилик ҳаракатининг жангариларини батамом йўқ этиш учун юборилаётганини таъкидлаб ўтган.
Шу билан бирга АҚШ президенти ҳарбийлар Ироқдаги сценарийни қайта такрорланмаслигини ваъда берган.

“ИШИД террорчилик ташкилотини бутунлай йўқ этиш мақсадида ушбу ҳарбий компонент ташкил этилди”, — деди Обама.