АҚШ президенти Барак Обама Калифорниядаги отишмадан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида ушба воқеа теракт бўлиши мумкинлигини истисно қилмади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Шу билан бирга у бўлиб ўтган воқеага шунчаки ишдаги можаро сифатида қарамаслик лозимлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Сабаблар хали аниқлаштирилмади” — деди Обама.