Олмаотада 78 пенсионер икки нафар — 10 ва 7 яшар вояга етмаган болани тарбияламоқда. Унинг рафиқаси Хапас Бранкуловнинг ёш хотини эрини бир ўғил ва бир қизи билан ташлаб кетади ва уларнинг ҳаётида қайтиб кўринмайди. Бу ҳақда “Время” хабар бермоқда.

Хапас қизи Карлигаш ва ўғли Олжас билан бир хонали уйда яшайди. У умр бўйи фотосуратчи бўлиб меҳнат қилган. Унинг рафиқаси билан никоҳи иккинчиси ва жудаям ғаройиби бўлган.

11 йил олдин у ўзидан деярли ярим аср кичик қизни жуда қаттиқ севиб қолади. Қиз эркакка икки нафар бола туғиб беради ва шундан сўнг кетиб қолади. Унинг қаерда яшаётгани ҳеч кимга маълум эмас, аниғи у яна бир болани дунёга келтирган экан.
Барнкуловларникига журналистлар келганида улар қор бобога хат ёзишди. Уларнинг ҳар иккиси онаси йўқлигини ёзишди. Аммо қор бободан она сўрашмади, аксинча, қизча чиройли кўйлак, укаси эса пульт ёрдамида бошқариладиган машина сўради.

Карлигаш ва Олжас тежамкорлик қилиш зарурлигини яхши билишади. Чунки оила отанинг 70 минг тенгеси эвазига кун кўради. Хапас бу пулларни барча нарсага етказишга ҳаракат қилади: коммуналь тўловлар қилади, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олади, аммо пулларни рўзғорга доим ҳам етказа олмайди.

Пенсионер қўшимча тўловлар ҳақида суриштириб кўрган, аммо иложи бўлмаган. Чунки Қозоғистон қонунчилигида 70 минг тенге бир ойга уч кишига етади, деб белгилаб қўйилган. Фақатгина қўшимча имтиёзлар сифатида 13 минг тенге қўшили мумкин. бу ҳам доим эмас.

Аммо саховатпеша инсонлар ва ташкилотлар бу оилага ўз ёрдамини аяшмайди. Уларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишади.