Ўзбекистон терма жамоаси ФИФАнинг янги рейтингида 3 поғона пастлади

Спорт 03 Декабрь 2015 2885

ФИФА ноябрь ойи учун терма жамоалар рейтингини эълон қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу рейтингда ўтган ойдагидан уч поғона пасайиб, 74-ўринга тушган. Айни пайтда терма жамоа ҳисобида 470 очко мавжуд.

Осиёда Ўзбекистон 6-ўринда қайд этилган. Ундан юқори ўринларда Эрон (45 ўрин), Жанубий Корея (51 ўрин), Япония (53 ўрин), Австралия (57 ўрин) ва БАА (65 ўрин) жойлашган.

МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори натижа ўтган ойда 2016 йилги Европа чемпионатига йўлланма олган Россияга (24 ўрин) тегишли. Франция майдонларида ўтадиган Евро-2016 учун йўлланма олган Украина эса 29 ўринда. Беларусь 67 ўринда жойлашган.

Умумий рейтиингда ҳамон Бельгия терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Бу ойда Германия терма жамоаси 4-ўринга тушиб кетгани боис, Аргентина ва Испания терма жамоалари юқорилашга муваффақ бўлган.

1. Бельгия

2. Аргентина
3. Испания
4. Германия
5. Чили
6. Бразилия
7. Португалия
8. Колумбия
9. Англия
10. Австрия


45 (43). Эрон — 653

51 (48). Жанубий Корея — 617

53 (50). Япония — 607

57 (60). Австралия — 585

65 (67). БАА — 543

74 (71). Ўзбекистон — 470

80 (80). Саудия Арабистони — 432

84 (84). Хитой — 405

86 (85). Қатар — 401

87 (82). Иордания — 399...

Тўлиқ рейтинг билан ушбу ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин.

Кўпроқ янгиликлар