Beeline алоқа оператори қулай мулоқот учун ҳалқаро акция ўтказилишини маълум қилади. Энди Россиядаги Beeline абоненти бўлган ва “Всё” тариф режаларининг биридан фойдаланадиган яқинлари бор компаниянинг ўзбекистонлик абонентлари алоқа хизматлари учун ҳар ой 20$гача миқдордаги бонусга эга бўлишлари мумкин.
“Дўст ва яқинларингиз Москва ёки Санкт-Петербургда бўлса, уларга “Всё” тариф режаси ёқилган Beeline SIM-картасини харид қилишни тавсия этинг, – дея изоҳ беради Unitel тижорат директори Максим Ефремов. – “Всё” тариф режаси ёқилиб, телефон рақамингиз севимли рақамлар рўйхатига қўшилса, автоматик равишда, шу ерда, яъни Ўзбекистонда ўз балансингизга бонусларни қабул қилиб оласиз”.
Бонус миқдори абонентнинг қариндоши ёки яқин инсони уланган “Всё” тариф режалари тури ҳамда Россиядаги “Билайн” мобил алоқаси учун сарфлаган маблағига қараб белгиланади. Акция доирасида энг кўпи 5$ миқдорида Beeline Ўзбекистоннинг тўрт рақамига бонуслар тақдим этилиши мумкин. Шунда, рақамлар ўзгартирилиши мумкин. Ҳар бир Beeline Ўзбекистон рақами Билайн Россиядаги бир рақамдан бонуслар қабул қила олади.
Тақдим этилган бонусларни Ўзбекистон бўйлаб барча қўнғироқ ва SMS‘лар учун, мобил Интернет ва мавжуд тариф режаси бўйича абонент тўлови учун сарфлаш мумкин. Бонуслар тақдим этилган кундан бошлаб 180 кун амал қилади. Кейинги ой учун тақдим этилган бонуслар аввалги бонусларнинг қолдиғи билан қўшилади ва сўнгги бонуслар тақдим этилган кундан бошлаб яна 180 кунга узайтирилади. Бонусларни пулга алмаштириш ёки бошқа абонентларга ўтказиш мумкин эмас. Бонусли балансни *103# коди орқали текшириш мумкин.
Акция Москва ва Санкт-Петербургдаги россиялик абонентлар учун амал қилади. Акция ҳақида батафсил маълумотни www.beeline.ru сайтидан олишингиз мумкин.