Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати бугун, яъни 3 декабрь куни “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма уч йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида” Қарор қабул қилди. Бу ҳақида, ҳуқуқшунос блогер Хушнудбек Худойбердиев Олий Мажлис Сенатидаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлиси жорий йилнинг 3 декабрь куни чақирилиши белгиланганди. Сенат ялпи мажлисида 15 та масала, шу жумладан 7та қонун кўриб чиқилиши назарда тутилган.

Олинган маълумотларга кўра, жорий йилдаги амнистия актининг қўлланиш доирасида ўтган йилдагилардан айрим фарқлар мавжуд.

“Тез орада айнан қандай ўзгаришлар эканлигига аниқлик киритиб, амнистия акти кимларга нисбатан қўлланилиши ҳақида батафсил шарҳ беришга ҳаракат қиламан”, - деди Х.Худайбердиев.