Полиция шефи: Калифорниядаги отишма олдиндан режалаштирилган

Жаҳон 03 Декабрь 2015 1684

Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасидаги жисмоний имконияти чекланганлар учун марказда отишма содир этган шахслар бу ҳужумни аввалдан тайёрлашгани маълум қилинди. Бу ҳақда полиция вакилига асосланиб, Fox News телеканали хабар тарқатган.

Сан-Бернардино полициясининг маълумотига кўра, шубҳали шахслар "ҳарбий тактикадан фойдаланишган ва узоқ вақт давомида ҳужумни давом эттиришни кўзлашган".

"Улар воқеа жойига қандайдир миссияни бажариш учун тайёр ҳолда келишган", дейди полиция бошлиғи.

Қайд этилишича, жиноятчилар ҳужумига учрагач, баррикада қурган марказ ходимлари ичкаридан олиб чиқилган.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.
Отишма уюштирганларнинг шахси тасдиқланган.

Ҳужум қилганлардан бири, аёл киши отиб ўлдирилган, яна бири (Саид Фаруқ) қўлга олинган.

Олдинги хабарларда бу гуруҳ полиция таъқибидан қочиш вақтида бомба портлатгани айтилганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7804 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8663 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51070 Жамият
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 3333 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 3926 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 5778 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 1011 Жамият
Кўпроқ янгиликлар