Бугун, 3 декабрь куни, Россия президенти Владимир Путин мамлакат Федерал йиғини мажлисида ўз мурожаатини оширмоқда. Унинг чиқиши Россиянинг барча ахборот каналлари орқали тўғридан-тўғри узатилмоқда.

Мурожаат сукут дақиқаси билан бошланди. Залда тўпланганлар террорчилар ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бир дақиқа сукут сақлашди.
“Ўз бурчини адо этиш учун жонларини фидо қилган аскарларимиз хотирасини шод этайлик. Террорчилар қўлидан ҳалок қилинган барча Россия фуқаролари хотирасини”, - деди Путин.

Шундан сўнг мурожаат бошланди. Авваламбор, Россия етакчиси Сурияда фаолият юритаётган Россия ҳарбийларига миннатдорчилик билдирди.

“Бу йилги мурожаатни халқаро террорчиликка қарши курашаётган Россия ҳарбий хизматчиларига миннатдорчилик сўзлари билан бошламоқчи эдим”, - таъкидлади у.