Россия президенти Владимир Путин махсус хизматлар мамлакатдаги деярли барча террорчиларни сиқиб чиқарганини таъкидлади.

“Россия кўпдан буён террорга қарши курашнинг олд сарҳадидадир. Бу эркинлик, ҳақиқат, адолат ва цивилизация келажаги учун курашдир. Бу фожиалар минглаб ҳаётларни олиб кетди. Бу қайғу биз билан доим бирга бўлади.

Жиноятчилар умуртқасини синдиришга деярли 10 йил талаб қилинди. Биз Россиядан террорчиларни деярли тўлиқ сиқиб чиқардик. Лекин ёвузлик ҳанузгача ўзини билдириб туради”, - деди у Федерация йиғинига мурожаатида.
Мурожаат давом этмоқда.