Россия президенти Владимир Путин махсус хизматлар аллақачон Туркияда ким ўғирлик нефтдан даромад олаётгани ва ким ҳарбийлашган гуруҳларни ёллаётганини аниқлаб бўлганини айтди.

“Биз, масалан, Туркияда ким чўнтакларини Сурияда ўғирланган нефть ҳисобига тўлдириб, террорчиларга ҳам даромад қилиш имкониятини бераётганини биламиз, - деди у Федерация йиғини олдидаги чиқиши чоғида. – Айнан мана шу пуллар ҳисобига бандитлар одам ёллайди, қурол сотиб олади, ғайриинсоний терактлар ташкил қилади, бу терактлар бизнинг фуқароларимиз, Франция, Ливан, Мали фуқароларига қарши қаратилади”.
Мурожаат давом этмоқда. У “Россия 24” телеканали орқали тўғридан-тўғри узатилмоқда.