Қирғизистон россияликлар учун Туркия ва Мисрнинг ўрнини босишни режалаштирмоқда, деб ёзади Қирғизистон телеграф агентлиги. Бу ҳақда туризм департаменти директори Михаил Ким хабар қилди.

“Барча мамлакатларда ҳам туризм хусусий тадбиркорлар фаолияти соҳасидир, давлат эса бошқариб туради. Шу боис Россия Туркия ва Миср борасида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш имкони йўқлиги туфайли турсафарларни тўхтатиш тавсиясини берди. 

Биз Қозоғистон ва Россиянинг ваколатли давлат органларига таклифномалар ёзиб, дам олиш ва шифо муолажалари учун меҳнат жамоаларини қабул қила олишимизни хабар бердик”, - тушунтирди Ким.
Унинг сўзларига қараганда, Қирғизистоннинг санаторийлари йилнинг ҳамма фаслида ишлайди.