Қўқонда боласини 2 минг долларга сотиб юборишга ҳаракат қилган аёл қўлга олинди

Жамият 03 Декабрь 2015 3478

Қўқонда боласини 2 минг долларга сотиб юборишга ҳаракат қилган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Постда” нашри хабар бермоқда.

Айтилишича, Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи Малика Даминова режалаштирилмаган ҳомиладорлик натижасида қизалоқ кўрган. Аммо фарзанд унинг режаларига ва “бизнес”ига халақит беришини ўйлаб, 70 ёшли онаси Ҳанифа Даминовага маслаҳат солган. Она-бола келишиб, қизалоқни сотиб юборишга қарор қилишган.

Биринчи сафар номи келтирилмаган бир аёл билан 1.5 минг долларга келишув амалга оширилган. Аммо у аёл ноқонуний ишдан қўрқиб, охирги дамда фикридан қайтиб қолган. У кейинроқ тегишли идораларга бўлган воқеаларни хабар қилган. Милиция Даминовалар устидан назорат ўрнатган.

Кейинги сафар Ҳанифа Даминова бошқа бир “мижоз” топиб, 2 минг долларга қизалоқни сотишга келишиб олган. Аммо улар жиноят устида қўлга олинган.
Суд она-болага тегишли жазони тайинлади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар