Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида яшовчи аёл 15 ёшли қўшни қизга қўшмачилик қилишда айбланмоқда. Айтилишича, у қизга наша бериб, сўнг уни дўстлари ва танишларига “сотган”.

25 ёшли қўшмачи аёл Оқтовга Манғишлоқ қишлоғидан келган. У ижарага турадиган хонадоннинг ёнидаги уйни 15 ёшли қиз банд қилган. Шунда аёл ўсмир қиздан фойдаланиб қолишга қарор қилган.

Аёл қизга гиёҳванд моддалар бериб, уни сотиб келган. Олтинчи куни қиз қочиб кета олган. У 28 ноябрь куни полицияга мурожаат қилиб, қўшмачи аёлнинг қўлга олинишига эришган.