«Реал» Черишевни дисквалификацияси бор ҳолида Испания Кубоги ўйинига туширгани учун четлатилиши мумкин

Спорт 03 Декабрь 2015 3305

"Реал"га Испания кубогидан четлатилиш жазоси таҳдид солмоқда. Жамоа 2 декабрь оқшомида бўлиб ўтган "Кадис"га қарши ўйинда дисквалификацияси мавжуд Денис Черишевни майдонга туширган.

Маълумотларга қараганда, Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси ўтган мавсумда "Вильярреал" таркибида Испания кубоги доирасида учинчи сариқ карточкасини олган ва битта ўйинни ўтказиб юбориши керак эди. У ўтказиб юбориши керак бўлган ўйин айнан "Кадис"га қарши баҳсга тўғри келганди.

Регламентга кўра, агар "Кадис" клуби бугун маҳаллий вақт билан 14:00гача шикоят билан мурожаат қилса, "Реал" Испания кубогидан четлатилади.

Эслатиб ўтамиз, худди шундай қоидабузарлик туфайли ўтган мавсумда "Осасуна" Copa Del Rey'дан дисквалификацияга учраганди. Ўшанда осасуналиклар Унаи Гарсияни дисквалификацияси бор ҳолда ўйнатишганди.

"Кадис" ва "Реал" ўртасидаги учрашувда мадридликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Денис Черишев ҳисобни очган бўлса, Иско дублга эришган. Черишев биринчи таймдан кейин майдонга қайтмаган, унинг ўрнига Матео Ковачич туширилган.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20315 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49425 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1599 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 755 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2157 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1488 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2356 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2602 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3771 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3650 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар