Либериялик номаълум қуролланган кимсалар Кот-д’Ивуарнинг Либерия билан чегарасидаги қишлоққа ҳужум қилди. Оқибатда 11 киши, жумладан бир нафар ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

Агентлик маълумотларига кўра, босқинчилар қишлоққа эрталабки пайт ҳужум қилган. Босқинчилардан икки нафари ўлдирилган.