Россияда ўзбекистонлик муҳожир томонидан ташкил қилинган экстремистик гуруҳ фош этилди

Жамият 03 Декабрь 2015 4039

Россияда ўзбекистонлик муҳожир томонидан ташкил қилинган экстремистик гуруҳ фош этилди. Бу ҳақда “Постда” нашри ёзмоқда.

Айтилишича, Аббос исмли шахс Россияда узоқ йиллар ишлаб, экстремистик ташкилотларга аъзо бўлиб қолган. Унга Ўзбекистондан келаётганлар билан “ишлаш” ва ташкилот сафларини кенгайтириш топширилган.
Тошкент, Самарқанд ва Намангандан келган ўнлаб йигитларга Аббос томонидан ёрдам кўрсатилар эди: Аббос уларга иш топиб берар, сўнг “жамоат” бўлиб тўпланишга чорлар ҳамда мана шундай йиғинлардаги суҳбатлар, шунингдек, намойиш қилинган видеофильмлар орқали уларни ташкилотга аъзо қиларди.

Мана шу гуруҳнинг наманганлик аъзоларидан бири ўз куёвини Россияга чорлаб, уни ҳам гуруҳга қўшишга ҳаракат қилган. Лекин бу йигит қариндошининг адашганини тушуниб, Ўзбекистонга қайтган ва тегишли органларга хабар берган. Натижада гуруҳ фош этилган, аъзоларининг катта қисми қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар