Россиянинг уриб туширилган Су-24 самолёти учувчиси ўлимининг аниқ сабаби ўрнатилди

Жаҳон 03 Декабрь 2015 25765

Суд-тиббиёт мутахассислари Сурияда турк ҳарбий самолёти томонидан уриб туширилган Су-24 самолётининг ҳалок бўлган учувчиси Олег Пешков ҳаётининг охирги лаҳзалари тасвирини тиклашга муваффақ бўлишди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манба хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, мутахассислар Пешков танасида 8 та ўқ жароҳати аниқлашган. Ўқларнинг бир қисми уриниб ўтган, қолганлари эса ўпка ва ошқозон соҳаси аъзоларига шикаст етказган ҳолда тешиб ўтувчи бўлган. Бундан ташқари, учувчи танасида кўплаб жароҳатлар ва қонталашлар аниқланган.

Шифокорлар учувчининг ўлими вақтини ҳам етарлича аниқлик билан ўрнатишга муваффақ бўлдилар. Манбанинг айтишича, учувчи 24 ноябрнинг соат 10.00 дан 11.30 гача оралиғида жон берган.

Эслатиб ўтамиз, Су-24 бомбардимончи самолёти 24 ноябрда уриб туширилганди. Самолёт штурмани Константин Мурахтин тирик қолган. Учувчиларни қутқариш бўйича ўтказилган операцияда вертолёт бортида бўлган яна бир россиялик ҳарбий ҳалок бўлган.

Кўпроқ янгиликлар