Samsung компанияси Galaxy A оиласидаги смартфонларнинг янгиланган версиясини тақдим этди. Янгиланган смартфонлар аввалги версиядаги дизайн кўринишида бўлиб, уларга бармоқ изи сканери қўшилган.

Galaxy A3’га 1,5 ГГц тактли частотада ишлайдиган 4 ядроли процессор, 2300 мА/соат қувватли аккумулятор ҳамда 1,5 ГБ тезкор хотира ўрнатилган.

Samsung Galaxy A5 смартфони эса 2 ГБ тезкор хотира, 2900 мА/соат қувватли аккумулятор ва 1,6 ГГц тактли частотада ишлайдиган 8 ядроли процессорга эга.

Энг катта смартфон бўлган Galaxy A7’га 3 ГБ тезкор хотира ўрнатилган. Бундан ташқари у 3300 мА/соат қувватли аккумулятор ва 1,6 ГГц тактли частотада ишлайдиган 8 ядроли процессорга эга.

Барча янги смартфонлар Android 5.1 Lollipop операцион тизимида ишлайди ва уларга 16 ГБ доимий хотира ўрнатилган. Шунингдек, смартфонлар 13 Мпли асосий ҳамда 5 Мпли олд камера билан жиҳозланган.