Сенаторлар 2016 йилги давлат бюджетини тасдиқлади

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 6577

Сенаторлар Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда “2016 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ Кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни қабул қилишди. Бу ҳақда 12news.uz хабар бермоқда.

Қайд этиш жоизки, келгуси йилга шакллантирилган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишларида, шунингдек, асосий макроиқтисодий кўрсаткичларда ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,2 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш 6,1 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши назарда тутилган.
2016 йилги Бюджетнома лойиҳасида микрофирма ва кичик корхоналарга мансуб бўлган хизмат кўрсатувчи корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасини 6 фоиздан 5 фоизгача туширилиши таклиф этилмоқда. Бу мазкур корхоналар ихтиёрида 58,4 миллиард сўм қолдириш имконини беради.

2016 йилда Давлат бюджетининг ижтимоий харажатлари ЯИМнинг 11,9 фоизи ёки умумий харажатларнинг 59,2 фоизини ташкил этади. Келаётган 2016 йилда таълим соҳасига ЯИМнинг 6,8 фоизи ёки 2015 йилга нисбатан 16,6 фоиз ўсиш кўрсаткичига эга бўлади. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасига сарфланадиган маблағлар миқдори Ялпи ички маҳсулот ҳажмининг 2,8 фоизини ташкил этиб, мазкур жабҳадаги ислоҳотлар бўйича дастурларни амалга ошириш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш даражасини оширишга йўналтиради.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53034 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68683 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36267 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20839 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79061 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61233 Жамият
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 170 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 120 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 274 Жаҳон
Расман: Samsung Galaxy Note8 намойиш қилинди (суратлар)
Кўпроқ янгиликлар