Швейцарияда ФИФА амалдорларининг навбатдаги гуруҳи ҳибсга олинди

Спорт 03 Декабрь 2015 2299

Швейцария полицияси Цюрих шаҳрида ФИФА тизимидаги порахўрлик жинояти бўйича навбатдаги ҳибсга олишлар амалга оширилди.

The New York Times нашри маълумотига кўра, шу кунларда Цюрихга ФИФА ижроия қўмитаси аъзолари келишган. Маҳаллий вақт билан соат эрталабки 6да ташкилот қароргоҳига полиция кириб келган ва ҳибсга олишларни бошлаган.

Маълум қилинишича, ҳисбсга олинган 10дан ортиқ амалдор орасида Жанубий Америка футбол конфедерацияси (КОНМЕБОЛ) президенти Хуан Анхель Напут ва Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатлари футбол конфедерацияси (КОНКАКАФ) президенти Альфредо Хавит ҳам бор.

Бу икки амалдор ФИФАнинг вице-президентлари ҳамда Ижроия қўмита аъзолари ҳисобланишади.

Улар коррупция, "пул ювиш" ва бошқа қонунбузарликларда айбланмоқда. Ҳозиргача ҳибсга олинганлар номи эълон қилинмади, аммо уларнинг орасида Йозеф Блаттер ва Жером Вальке йўқлиги айтилган.

Кўпроқ янгиликлар