Сочи аэропортида Сурияга Туркия орқали ўтиб, ИШИДга қўшилмоқчи бўлган Марказий Осиё вакиллари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Краснодар ўлкаси бўйича чегара бошқармасига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

“Хорижликлар Сочи-Истамбул авиарейсига йўловачиларни қайд қилиш пайтида Федерал хавфсизлик хизмати ходимларининг назорати остига тушди. Россияда ман қилинган террорчилик гуруҳи томонидан жанговор ҳаракатларни ошириш учун кетаётган шахсларнинг ташқи аломатларига тўғри келган ёш йигитлар паспорт назоратида механик носозликларга эга ҳужжатларни тақдим қилишган”, деб айтилмоқда хабарда.

Айни пайтда Марказий Осиё республикалари фуқароларининг Россия ҳудудига ўтишининг барча тафсилотлари ва қонунийлигини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.