Суд Гавайида дунёдаги энг қудратли телескоплардан бирининг қурилишини тақиқлади

Жаҳон 03 Декабрь 2015 2200

Американинг Гавайи штати Олий суди ҳукумат томонидан Гавайи оролидаги Мауна-Кеа тоғи ёнбағрида дунёдаги энг кучли телескоплардан бирининг қурилиши учун берилган рухсатномани қонуний эмас деб топди.

Суд қарорида келтирилишича, штатнинг ер ва табиий ресурслар департаменти маҳаллий аҳоли ўртасида муқаддас дея ҳисобланган тоғда 30 метрлик иншоот қурилишига мазкур лойиҳага қарши кишилар томонидан норозилик петициясини кўриб чиқмасдан туриб рухсат бермаслиги лозим эди. Ушбу объект қурилиши гавайиликларнинг эътиқодий туйғуларини топтаб, атроф-муҳитга зиён етказади.

Якунда суд штат ҳукумати қарорини бекор қилиб, департаментга телескоп иншоотини қуриш имкониятларини қайта кўриб чиқиш, бунда норозилигини билдирганларнинг эътрозларини инобатга олиш мажбуриятини юклади.
Ҳар бири 1,4 метр бўлган 492та қисмдан йиғилган ўзига хос ойнали тизимга эга кучли телескопни бунёд этиш лойиҳасининг қиймати 1 млрд долларни ташкил этади. Уни АҚШ, Канада, Хитой, Япония ва Ҳиндистон университетлари молиялаштиради.

Хабарларга кўра, ноёб астрономик ускуна ҳам оптик, ҳам инфрақизил диапазонда кузатувлар олиб бориб, йирик замонавий телескопларга қараганда 9 баробар кўпроқ ёруғлик маълумотларни қабул қила олади.
Сўнгги ойларда Мауна-Кеа тоғининг 4050 метр баландликдаги қиялигида 2014 йилдан буён олиб борилаётган қурилиш майдонида мунтазам равишда норозилик акциялари ўтказиб келинмоқда.

Охирги марта бўлиб ўтган намойишларда объект қурилаётган ҳудудга борадиган йўллар бекитилиб, ишчилар қурилишни тўхтатиб туришига тўғри келган эди.
Мауна-Кеа – гавайи тилида “Оқ тоғ” маъносини англатиб, уйқудаги вулқон ҳисобланади. Унинг баландлиги 4205 метрни ташкил этади. Гавайи асотирларига кўра, тоғ муқаддас ҳисобланиб, авваллари бу ерга фақат қабила раҳнамоларигина кела олган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35618 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74809 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11289 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140223 Жамият
Испанияда террорчилар яширинган жойдан уч жасаднинг қолдиқлари топилди
09:15 50 Жаҳон
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 168 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 162 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 640 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 301 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 540 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар