Тошкент ИИББ масъул ходими янги биометрик паспорт орқасидаги оқ қоғозни нима қилишни айтди

Ўзбекистон 03 Декабрь 2015 20086

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилаётган янги биометрик паспортларнинг орқасига оқ қоғоз ёпиштирилган бўлади. Айрим фуқаролар ҳатто бу қоғозда муҳим нарсалар, масалан, биометрик маълумотлар сақланиши мумкинлигини тахмин қилиб, унга тегинмасликни маъқул кўришаётгани айтилган эди.

Бу масалани ойдинлаштириш мақсадида “Даракчи” газетасининг ўқувчиларидан бири савол билан мурожаат қилди. Саволга Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Хорижга чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси марказ бошлиғи, майор Санжар Қосимов жавоб берди.

“Бу оқ қоғознинг фуқаро учун ҳеч қандай зарур томони йўқ, - таъкидлади у. – Унда фақат паспортни тайёрлаган корхонанинг штрих-коди акс этган. Агар бу қоғоз сизга ёқмаса, уни олиб ташлашингиз мумкин”.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90155 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 44906 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50538 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8875 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19719 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 0 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 510 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 840 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 599 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 451 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар