Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу Су-24 самолёти туфайли Россиянинг турк бизнесига нисбатан кўраётган чекловчи чоралари халқаро ҳуқуқга тўғри келмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.   

Довудўғлу Россияни икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги тангликни камайтириш ва вазиятни музокаралар столи атрофида муҳокама қилишга чақирди.   

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия томонидан Туркияга қарши кўрилаётган иқтисодий санкцияларни ўсиб бораётган террорчилик хавфи билан боғлиқлиги ва огоҳлантирувчи характерга эгалигини айтди.  

Аввалроқ Ахмет Довудўғлу Россия томонидан Туркияга қўлланаётган санкциялардан кўриладиган зиённи минималлаштириш учун барча имкони бор нарсани қилишини айтганди.