Туркия ИШИДдан нефть сотиб олаётгани тасдиқланса, Ироқ БМТга шикоят қилади

Жаҳон 03 Декабрь 2015 6395

Боғдод агар Анқарага нефть контрабандаси бўйича қўйилаётган абйловлар тасдиқланса, зудлик билан БМТ Хавфсизлик кенгаши ва тегишли халқаро ташкилотларга шикоят билан мурожаат қилади, деб айтди Ироқ Мудофаа вазирлигининг расмий вакили Муҳаммад Носир Нурий. 

“Агар Ироқ ҳукуматида Туркия ИШИДдан нефть сотиб олаётгани борасида етарлича исбот ва тафсилотлар пайдо бўлса, у иккиланишсиз БМТ ХК ва барча масъул халқаро ташкилотларга расмий шикоят беради”, деб айтди Нурий Sputnik агентлигига.

Нурийнинг айтишича, бугунги кунда “Ироқ нефтининг юк машиналарида баъзи давлатларга, жумладан Туркияга контрабанда қилиниши борасида маълумотлар мавжуд”. “Бу нефтдан ИШИДни молиялаштириш учун фойдаланилади”, деб  айтди Нурий.

“ИШИД Ироқ нефтини Туркияга контрабанда қилаётганини тасдиқловчи йўлдошлардан олинган суратлар ва махсус хизматлар маълумотлари бор”, деб ўз сўзини ниҳоялади Нурий. 

Аввалроқ Россия Қуролли кучлари бош штаби бош тезкор бошқармаси бошлиғи Сергей Рудской ИШИД бензовозлари Сурия-Туркия чегарасини кесиб ўтгандан кейин портларга бориб, у ердан кемалар орқали учинчи давлатларга қайта ишлашга юборилишини айтган эди. Россия Мудофаа вазирлиги бунинг исботи тариқасида матбуот-анжуманида, россиялик ҳарбийларнинг айтишича, ИШИД назоратидаги ҳудудлардан Туркияга йўл олаётган бензовозлар карвонининг сунъий йўлдошлардан олинган суратларини намойиш қилди.

Баъзи маълумотларига кўра, бензовозлар юк машиналари кўринишида ниқобланади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12436 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26502 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46315 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47355 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 330 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1809 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1800 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар