Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу Россия билан Су-24 самолёти уриб туширилиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Россия президенти Владимир Путин Су-24 самолёти билан боғлиқ воқеага изоҳ бера туриб, “улар буни нима учун қилишганини Аллоҳнинг ўзигина билади”, деб айтганди.