Туркия бош вазири Ахмет Довудўғлу ўзининг Озарбайжонга расмий ташрифи давомида Россиянинг Туркияга қарши киритаётган иқтисодий санкциялари Россия-Туркия муносабатларида юзага келган ихтилофни тартибга солишда ёрдам бермаслигини айтди.

“Биз иқтисодий санкциялар билан сиёсий тартибга солишга ҳисса қўшиб бўлмаслигига ишончимиз комил. Биз бу муносабатни Эрон, Сурияга нисбатан кўрсатганмиз. Россия Европа санкциялари остида қолган оғир вақтларда, Туркия бу санкцияларда иштирок этмади”, деб айтди Довудўғлу.      

Довудўғлунинг айтишича, ҳозир Туркия унга қарши иқтисодий санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорни қабул қилишда Россиянинг ўзида қарама-қаршиликларни кўрмоқда.

“Санкциялар икки томонга ҳам зиён келтиради. Шу сабабли авваламбор яна бир бор жаноб Путинни тангликни оширувчи баҳслар, баёнотлар қизғинлигини камайтиришга чақираман. Биз музокара бошлашни таклиф қилмоқдамиз”, деб айтди Довудўғлу.

Бундан аввал Владимир Путин Туркияга махсус иқтисодий чоралар қўллаш ҳақидаги фармонни имзолаганди.