Washington Post: АҚШ тармоқда ИШИДга қарши тарғиботни камайтиради

Жаҳон 03 Декабрь 2015 1831

АҚШ давлат департаменти ИШИД террорчи гуруҳи дискредитациясига қаратилган интернет-кампаниядан чиқиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри ёзмоқда.

Нашрнинг маълум қилишича, бундай қарор мустақил экспертлар АҚШнинг террорчилар тарғиботига қарши интернет орқали курашишини шубҳа остига олганидан сўнг қабул қилинган. Таҳлилчилар жамоаси уч ҳафта мобайнида интрентда ИШИД ва АҚШ фаолиятини ўрганиб, АҚШ террорчиларга бренд сифатида ютқазмоқда, деган хулосага келди.

АҚШ ташқи сиёсий идораси вакиллари ахборот курашининг айрим жиҳатларига қайта баҳо берилишини, контент яратиб, унинг Twitter ва бошқа ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши эса камайтирилиши мумкинлигини хабар қилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар