Хитой ҳукумати Афғонистон таълим тизимини ривожлантиришга 58 млн доллар ажратишни ваъда қилмоқда. Бу ҳақда “Афганистан сегодня” нашри ёзмоқда.

Шунинг муносабати билан 30 ноябрь куни Афғонистон таълим вазири Асадулла Балхий ҳамда ХХРнинг Кобулдаги элчихонаси иқтисодий масалалар бўйича атташеси Шэнь Лее томонларидан ўзаро тушуниш тўғрисида меморандум имзоланди.
Жамғарманинг 34.6 млн долларлик қисми Афғонистон миллий профессионал институти биноси қурилишига сарфланади.

Бино 65 синфхонага, 25 маъмурий хона, конференц-зал, 3 компьютер хонаси, 105 ўринли тураржой, кутубхона ва масжидга эга бўлади.
Қолган 23.4 млн доллар бошқа мактаб ва институтлар қурилишига ишлатилади.