Захарова: Агар Россия Асадга қўнғироқ қилса, унда ким ИШИДга қўнғироқ қилиб ўйин тугаганини айтади?

Жаҳон 03 Декабрь 2015 14755

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова ўзининг фэйсбукдаги саҳифасида Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонднинг Россия президенти Владимир Путиннинг Сурия президенти Башар Асадга биргина қўнғироғи Суриядаги ихтилофга якун ясаши ҳақида айтган сўзларига изоҳ бериб ўтди.

Аввалроқ Хаммонд Путин Асадга телефон қилиб, унинг ўз лавозимини тарк этишга кўндира олса, унда Суриядаги фуқаролик урушига бир зумда якун ясаши мумкинлигини айтган эди.

“Хўш. Келинг аниқлаштириб олайлик. Агар ҳаммаси британиялик ҳамкасбларимиз айтаётгандек бўлса ва Асаднинг кетиши билан уруш якунланса, унда ИШИД қаерга кетади? Ёки уларга ҳам кимдир ўйин якунланганини айтиш учун қўнғироқ қиладими? Диққат, савол: ким ИШИДга қўнғироқ қилади?”, деб ёзди Захарова.

Ваҳоланки, бунгача Хаммонд ИШИДга қарши операция бир неча йилларга чўзилиб кетиши мумкинлигини айтаётган эди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52885 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108281 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10411 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20824 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 368 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 359 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 2133 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 857 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 2438 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 794 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар