21 декабрь куни “Эътироф” миллий танлови бўлиб ўтади

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 4660

2015 йилнинг 21 декабрь куни пойтахтимизда “Эътироф” миллий мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz сайтига “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси вакили маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, айни пайтда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги қошида махсус ишчи гуруҳи тузилган.

Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги вакили билан боғланганимизда, ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот бера олмаслиги, айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси баённомасини кутишаётганини маълум қилди. Фақатгина, Ўзбекистон ҳукуматига тақдим этилган ҳужжатда танлов номинацияларига ўзгартишлар киритилмаганини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг 26 декабрь куни “Истиқлол” санъат саройида “Эътироф-2014” мукофотининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтган эди. Унда маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳалар бўйича 24 номинация ғолиблари номи эълон қилиниб, мукофотлар ўз эгаларига топширилди. Жумладан, “Йилнинг энг яхши театр актрисаси” (Лола Элтоева), “Йилнинг энг яхши филми” (“Геолог”), “Йилнинг энг яхши кино актери” (Мирза Азизов), “Йилнинг энг яхши кино актрисаси” (Асал Шодиева), “Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” (Муниса Ризаева), “Йилнинг энг яхши эркак хонандаси” (У.Раҳматуллаэв) каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланган эди.

Шунингдек, энг яхшилар орасида ҳунарманд, рассом, спортчи ва мураббийлар, радио, телевидение, санъатнинг бошқа йўналишларида фаолият юритаётганлар ҳам эътироф этилди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар