«Ангрен-Поп» темир йўл йўналишида 2016 йилнинг 15 апрелида илк поезд йўлга чиқади

Ўзбекистон 04 Декабрь 2015 6878

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик компанияси 2016 йилнинг апрель ойида электрлаштирилган «Ангрен-Поп» темир йўл йўналиши қурилишини якунлайди. Бу ҳақда «Sputnik» нашри компания раҳбари Очилбой Раматов берган маълумотларга таяниб хабар тарқатмоқда.

«Биз мазкур қурилиш бўйича лойиҳани қайтадан таҳрирлаб чиқдик. Қурилиш ишларини 2016 йилнинг апрелига қадар тугатмоқчимиз. 15 апрелда янги йўналишда илк таркиб йўлга чиқади», — дея маълум қилган Раматов.

Раматовнинг сўзларига кўра, мазкур янги темир йўл Хитой-Марказий Осиё-Европа халқаро транзит йўналишида муҳим рол ўйнайди. Аввалроқ мазкур йўналиш июль ойида фойдаланишга топширилиши хабар қилинганди.

124 километр узунликдаги «Ангрен-Поп» темир йўл йўналиши қурилиши 2013 йилда бошланганди. Мазкур йўл «Қамчиқ» довони орқали ўтиб, Фарғона водийси (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) ва Ўзбекистоннинг бошқа қисмини боғлаш учун хизмат қилади. Темир йўлнинг тоннел ўтган қисми лойиҳа қиймати 455 миллион долларни ташкил қилган бўлиб Хитойнинг China Railway Tunnel Group компанияси томонидан мазкур лойиҳа амалга оширилди.

Ушбу лойиҳанинги умумий қиймати 1,68 миллиард долларни ташкил қилган бўлиб мазкур маблағ халқаро молия институти кредитлари ва Ўзбекистоннинг ўз ҳисобидан қопланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27480 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14502 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55659 Жамият
«Барселона» энди Ди Марияни сотиб олишга ҳаракат қилади
23:50 4 Спорт
Порошенко Донбассга тинчликпарвар кучлар киритилишини таклиф қилмоқчи
23:48 18 Жаҳон
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 80 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 1057 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 810 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 619 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 2070 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар