Россия фуқароси Ирек Хамидуллин АҚШ суди томонидан “Толибон” ҳаракати сафида Афғонистонда америкалик ҳарбийларга ҳужум қилгани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“55 ёшли Россия фуқароси ва Россия армияси танк экипажининг собиқ сардори Ирек Илгиз Хамидуллин АҚШ вертолётларини уриб тушириш ҳамда америкалик ва афғон аскарларини ўлдиришда иштирок этгани, оммавий қирғин қуролини ишлатиш мақсадида тил бириктиргани учун бугун умрбод ва яна қўшимча 30 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинди”, дейилмоқда хабарда.
Таъкидланишича, афғон қўшинлари базасига ҳужум 2009 йил ноябрда содир этилган. Базага ҳужум қилган толиблардан фақатгина Хамидуллин тирик қолган.