ФИФА президенти Йозеф Блаттер ва УЕФА президенти Мишель Платини 16-18 декабрь кунлари ФИФА ахлоқ қўмитаси олдида чиқиш қилади. Эшитувлардан кейин мансабдорларга турли жазолар қўлланиши мумкин бўлади, дея хабар бермоқда «Р-Спорт».

Олдинроқ юқоридаги саналарда Мишель Платини ФИФА ахлоқ қўмитаси олдида чиқиш қилиши борасида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, Платини ва Блаттер ноқонуний равишда пул ўтказмаларини амалга оширгани учун футболдаги фаолиятидан 90 кун муддатга четлатилган бу жазо бутун умрга узайтирилиши мумкинлиги борасида ҳам хабарлар тарқатилганди.