Германия парламенти мамлакат ҳарбий хизматчиларининг ИШИД террорчи гуруҳига қарши операцияда иштирок этишига рухсат берди. 598 депутатдан 445 нафари розилигини билдирди, 146 нафари эса бундай фикрга қўшилмади. 7 депутат фикр билдирмади.

1 декабрь куни Германия ҳукумати мамлакат ҳарбий кучларининг аксилтеррор миссиясида иштирок этишини тасдиқлаган эди. Сурия ва Ироқдаги операцияларда иштирок этиши мумкин бўлган ҳарбий хизматчиларнинг максимал миқдори 1.2 минг кишини ташкил қилади.