"Челси" жамоасининг собиқ ҳужумчиси Жимми-Флойд Хассельбайнк "КПР" бош мураббийи этиб тайинланди.

Ўтган мавсум якунида АПЛда охирги ўринни эгаллаб, чемпионшипга тушиб кетган "КПР" айни пайтда турнир жадвалида 11-ўринда жойлашган.

Клубни бошқарган Крис Рэмси қониқарсиз натижалар туфайли истеъфога чиқарилганди. Эндиликда бунгача "Бертон" жамоасида фаолият кўрсатиб келган Хассельбайнк унинг ўрнини эгаллади.

Голландиялик ушбу мутахассис жамоа билан яна кучлилар сафига қайтиш учун курашишини билдирди.

"Ҳозирдан ҳис қилмоқдаманки, энди "КПР" юқорилай бошлайди. Менда шундай ажойиб ҳиссиёт бор", дейди у.

Маълумот учун, 43 ёшга чиққан бу мутахассис футболчилик фаолиятининг ёрқин дамларини "Ливерпуль" ва "Челси"да ўтказган. У 2004 йилда "Челси"дан кетгач, 2006 йилгача "Мидлсбро"да, кейинги йилда эса "Чарльтон"да ўйнади ва шундан сўнг фаолиятини якунлади.