Эркин Комилов Гулчеҳра Эшонқулова ва Адиз Ражабовни соатлаб кутишга мажбур бўлганини айтиб берди

Маданият 04 Декабрь 2015 23864

Ўзбекистон Халқ артисти Эркин Комилов "Даракчи" газетасига берган навбатдаги интервьюсида кўплаб ёш актёр ва актрисаларни, мухлисларни танимай қолган “юлдуз”ларни, шунингдек, ҳозирда суратга олинаётган “хонтахта”ларни кескин танқид остига олди.

Устоз санъаткорнинг таъкидлашича, ҳозирги ёш ижодкорлар съёмка майдонига истаган пайтларида кириб келаверадилар, аниқ график бўйича ишлай олмайдилар.
“Режиссёр Иброҳим Расулов масъулиятсиз ёш актёрларни деб бир ярим йилдан буён “Ишқ ва андуҳ оғушида” номли фильмини якунлай олмаяпти”, - деди Комилов.

“Иброҳим актёрларни Чинобод санаториясига соат 10:00га чақирганди, - сўзида давом этди у. – Икки соат актёр Умид Искандаровни кутдим, охири машинага ўтириб кетаётганимда писта чақиб келаётганига кўзим тушиб қолди. Машинадан тушдим, ўзидан катта санъаткорни куттириш қандай бўлишини ўзи билиб олди”.

Эркин Комиловнинг айтишича, бошқа ёш актёрлар ҳам “масъулият” борасида Искандаровдан қолишмайди:
“Гулчеҳра Эшонқуловани ҳам соатлаб кутиш “бахтига муяссар” бўлганман. Бу актрисага ҳам иш ва ўзидан катта актёрларга бўлган муносабатига яраша муомала қилганман. Мен бетакрорман, қабилида иш тутиш яхши оқибатларга олиб келмайди.

Бугунги кунда истаган вақтда суратга олиш майдончасига бориш ёш актёрларга теккан кассалик, шекилли. Режиссёр Ҳамид Қаҳрамоновнинг бир фильмида суратга тушаётгандим. Суратга олиш мадончасида Адиз Ражабов деган актёрни икки соатдан ошиқ пойладим. Режиссёр ҳам қўнғироқ қилганида “мана етиб келдим”, дейди. Бу актёрлар маҳоратига эмас, қош-кўзига ишониши турган гап”.

Санъаткорнинг фикрича, ишга мана шундай ёндашуви, бундан ташқари, ролларни танламай ижро қилиши боисидан бундай актёрларнинг номи қисқа вақтда йўқ бўлиб кетади.
“Драма актёрлари ҳар куни пьеса, асар ўқийди. Кино актёрларидан охирги марта қайси китобни ўқидинг, деб сўраб кўрингчи? Мана шундай ёш актёрлар иккита фильмда кўриниб, юлдуз бўлиб олишади. Режиссёрлар уларни “фильмимда фалончи ўйнаяпти”, деб кўкларга кўтаришади. Улар “юлдуз” бўлса, Ўзбекистон халқ артистлари Ёқуб Аҳмедов, Тўти Юсупова, Рихси Иброҳимова, Яйра Абдуллаева, Гулчеҳра Жамиловалар ким? “Юлдуз”ларимизнинг ижодий фаолияти тўғрисида кўрсатув тайёрлаб, ҳамма ўйнаган ролларидан парчалар кесиб, кетма-кет кўрсатилса, битта фильм кўраётгандек бўласиз. Ролларида характер, юк йўқ. Ўзбекистон халқ артисти Шукур Бурхонов “ролни чертиб-чертиб танлаб, ундан характер топа билсанггина ўйнагин. Йўқса халқнинг меъдасига тегиб, назаридан қоласан”, дерди. Нақадар ҳақ гап! Бир пайтлар катта экранда ёқимтойлар сафидан тушмаган актёр-актрисаларимиз бугун камнамолигининг сабаби шунда. Дазмол ёққандаям ўшалар чиқаверганидан кейин томошабин уларни қабул қилмай қўйди”.

Санъаткорнинг фикрича, бундай иллат нафақат ёшларга, балки ўрта ёшдаги актёрларда ҳам намоён бўлмоқда:
“Ўрта ёшдаги актёр-актрисаларимиз ҳам бу рўйхатдан мустасно эмас. “Истиқлол” санъат саройининг рўпарасида бир қорақалпоқ фильмини суратга олаётганимизда уч-тўрт онахон олдимга келиб, “Сизга илтимосимиз бор эди. Мурод Ражабов, Раъно Ярашева, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов кинода роль ўйнамасин, гапимизни етказиб қўйинг”, дейишди... Фильмдан фильмга кўчиб юрадиган ҳамкасбларим томошабинга паст назар билан қарайди, уларнинг фожиаси шунда”.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31869 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17729 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 68904 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58290 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 3621 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар