Фоторепортаж: Ченнаи аҳолиси кўкрагигача сув остида қолиб кетди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 3959

Ҳиндистоннинг катталиги жиҳатидан тўртинчи шаҳри бўлмиш Ченнаи (Тамилнад штати маркази, эски Мадрас) кучли ёғингарчилик оқибатида сув остида қолиб кетди. Воқеа жойидан туширилган суратлар бир қатор онлайн нашрлардан, жумладан, Emirates247 порталининг Facebook’даги саҳифасидан ўрин олди.

Уларда кўринишича, одамлар уйларига етиб олиш учун кўкракларигача сув ичида кўча кесиб ўтишга мажбур бўлган. Улар орасида болали аёллар ҳам бор.

Охирги йилларда кузатилган энг кучли ёғингарчилик оқибатида минтақада 280 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. Бир неча соат давом этган жаладан сўнг шаҳар кўчалари сувга тўлди.
Айни пайтда, ёмғир тингач, одамлар жонига бўлган хавф бартараф этилган, деб ёзмоқда маҳаллий матбуот.

“Ёмғир ҳозир муаммо эмас, лекин тўлиб-тошиб кетган 30та кўл ва дарё шаҳарнинг тўрт туманини сув остида қолдирмоқда”, - хабар беради Reuters агентлиги.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 41560 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 14673 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 92972 Ўзбекистон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 1544 Жаҳон
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 1943 Жаҳон
Янги ўқув йилида олий ўқув юртларида ўқиш учун контракт пули ошмайди
23:30 / 17.08.2017 5648 Ўзбекистон
Йўқолган никоҳ узук 13 йил ўтиб сабзида топилди
23:25 / 17.08.2017 8490 Жамият
Барселонадаги теракт гумондорлари қўлга олинди
23:20 / 17.08.2017 3426 Жаҳон
Хайрулла Нуриддинов МТРК раиси  ўринбосарлигидан кетди
23:15 / 17.08.2017 8050 Ўзбекистон
Фото: Австралияда дунёдаги энг кучли қуёш электростанцияси қурилади
23:10 / 17.08.2017 1370 Технология
Кўпроқ янгиликлар