Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди унинг матбуот хизмати сиёсатчининг суратларини эълон қилгач, ижтимоий тармоқда шов-шувга сабаб бўлди. Бу ҳақда The South China Morning Post хабар бермоқда.

“Биз фактларни сохталаштиришга йўл қўйиб қўймаймиз. Бош вазир бунга тоқат қила олмайди”, — деб Моди атрофидаги амалдорлардан бирининг сўзларини келтиради Reuters .

Матбуот хизмати эълон қилган суратларда бош вазир мамлакатнинг сув босган ҳудудларини вертолёт кабинасидан туриб кузатгани тасвирланган. Мазкур фотосуратлар бош вазирнинг Twitter даги саҳифасида эълон қилинган. Бироқ унда сув босган ҳудудларни учратиш амри маҳол. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари матбуот хизматида ишлайдиганларни суратларни монтаж ва коллаж қилганликда айблашди.