Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон мамлакат ҳарбийларининг Сурияда жангариларга қарши амалиётлар ўтказишига қаршиларни терроризм тарафдорлари сифатида билишини маълум қилган.

Жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровномага кўра, мамлакат аҳолисининг деярли ярми Буюк Британия самолётлари Яқин Шарқ ҳудудида бомбалаш ишларини ўтказишга қаршилигини билдирган. Кэмероннинг фикрича, айни вақтда мамлакатда террорчиларга мойиллик билдирган 30 миллион атрофидаги киши яшамоқда. Мақола муаллифининг ёзишича, "бундай кўп тарафдорлари билан ИШИД сайловда ғалаба қозониши мумкин".

The Independent колумнисти ИШИДнинг пайдо бўлиши хорижий кучларнинг Ироққа бостириб кириши ортидан юзага келганини эслатиб ўтади. Ўшанда сиёсатчи Ҳиллари Бенн ҳам Ироққа киришни маъқуллаган, ўшанда хато қилишганини англаб етган бир қатор сиёсатчилар, хусусан Бенн хоним Суриядаги ҳарбий амалиётларга қаршилик кўрсатмоқда.

"Ҳозирча бу бомбалашларнинг оқибати қандай бўлишини аниқ айтиб бўлмайди. Лекин 10 йилдан кейин британиялик сиёсатчилар бу қарорнинг ҳам жиддий хато бўлганини тан олишади", деб ёзади муаллиф.

Бундан олдинроқ, Германия канцлери Ангела Меркель Буюк Британиянинг Суриядаги ҳарбий амалиётларга қўшилишини самарали бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.