Италияда черков хизматчиси 100 минг евролик хайрия пулларини машина ва курортларга сарфлаб юборди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 1471

Италиялик черков хизматчиси 100 минг евролик хайрия пулларини автомобиль, скутер, доломит (минерал)ли Альп тоғлари ва Сициялияда хордиқ чиқариш, спорт инвентарлари, қимматбаҳо тушликлар ва ўз онасининг косметикаси учун сарфлаб юборди. Бу ҳақда The Local хабар бермоқда.

2014 йилда вафот этган аптекачининг васиятига биноан черковга 14 миллион евро хайр-эҳсон қилинган эди. Мазкур маблағ фақирларга инсонпарварлик ёрдамини кўрсатадиган “Каритас” католик ташкилотининг маҳаллий бўлинмаси учун мўлжалланган эди.

Леньяролик 57 ёшли черков хизматчиси эса мазкур пуллар учун жавобгар этиб тайинланган эди. “Ҳамкасблари унинг ҳаёт тарзи тўсатдан ўзгариб қолганини пайқагандан сўнг полицияни хабардор қилишган”, - дейилади хабарда. Мавжуд маълумотларга кўра, италиялик умумий миқдорда 100 минг еврони сарфлаб юборган. Унинг исми ошкор қилингани йўқ, маҳаллий матбуот фақатгина исм-шарифининг бош ҳарфларини келтириб ўтган — Л.С.
Тергов ишлари олиб борилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар