Мутлақ кураш чемпионати раҳбари Дэйна Уайт ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги курашчиси Ронда Роузи ватандоши Холли Холм билан реванш жанги ўтказишга ҳақли. Бу ҳақда Sport.es маълум қилмоқда.

“Ронда енгиб бўлмас жангчи эди. У бизнинг спорт туримизни янги босқичга кўтарди. У рақибларини 30 сонияга бормай енгарди. Бу жанг бўлиб ўтади, аммо аниқ вақтини билмайман. Бундан ташқари, Холм ҳам Роузининг реванш жангини ўтказишга ҳақли эканини эътироф этган”, — деди Уайт.

19 ноябрь куни Роузи шифокорларнинг тавсияси билан ярим йилгача жанг ўтказмаслиги тўғрисидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

Маълумот учун, 15 ноябрь куни америкалик жангчи аёл UFC спорт туридаги карьераси давомида Холмдан биринчи мағлубиятни қабул қилиб олган эди. Жангнинг иккинчи роундида Роузи чуқур нокаут ҳолатига тушиб қолган, шундан сўнг уни шифохонага ётқизишган эди. Унгача 28 яшар жангчи аёл чемпионат доирасида олти учрашувда олти ғалабага эришган эди.