Калифорния полицияси Сан-Бернардино шаҳарчасида отишма уюштирган шахснинг уйидан 12та қўлбола бомба аниқлаган. Бу ҳақда The Washington Post хабар тарқатган.

Қайд этилишича, бу бомбалар трубалар асосида ясалган. Шунингдек, уйдан бомба тайёрлаш технологиялари бўйича йўриқномалар ҳамда ўнлаб патронлар топилган.

Бироз олдинроқ, Калифорниядаги отишма теракт бўлиши мумкинлиги истисно қилинмаётгани айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, 3 декабрга ўтар кечаси Калифорния штатининг Сан-Бернардино шаҳарчасида (Лос-Анжелес яқинида) номаълум шахслар жисмоний имконияти чекланган кишилар учун марказ ҳудудига бостириб кириб, тартибсиз равишда ўт очишган. Бу отишма натижасида 14 киши ҳалок бўлган ва 17 киши яраланган.