Лавров: Асаднинг тақдири террорчиликка қарши курашдаги ҳамкорлик шартларини белгилаши керак эмас

Жаҳон 04 Декабрь 2015 2281

Сурия президенти Башар Асаднинг тақдири террорчиликка қарши саъй-ҳаракатларни бирлаштириш учун шарт бўлиши керак эмас, деб Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтган сўзларини келтирмоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.  

“Ҳозир, ўзингиз кўряпсиз, баъзи ҳамкорларимиз Асаднинг тақдири ҳал бўлмагунча ИШИД ва бошқа жангариларга қарши курашда кучларни ҳақиқий мувофиқлаштиришни  амалга ошира олмасликларини айтишмоқда, бироқ биз бу муаммони Вена учрашувларида ҳал қилган эдик, шекилли. У ерда қабул қилинган ҳужжатларда фақатгина Сурия халқи Сурия тақдирини ҳал қила олиши аниқ-равшан ёзиб қўйилган. Бу билан барчаси айтилди, деб ўйлайман. Бу ҳужжатларда сиёсий жараён натижасини олдиндан айтишнинг қандайдир шартлари, қандайдир уринишлари йўқ, уларда террорчиликка қарши курашни фаоллаштириш учун қандайдир дастлабки шартлар ҳам мавжуд эмас”, деб айтди Лавров. 

Кўпроқ янгиликлар