Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Туркия ташқи ишлар вазири Мовлуд Чавушўғли учрашув пайтида Су-24 воеаси билан боғлиқ янгилик айтмаганини маълум қилди.

Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари ЕХҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгашидаги матбуот анжуманида айтиб ўтган.

“Туркия вазири мамлакат бош вазири Довудўғли ҳамда президенти Эрдўғон такрорлаган нарсани қайтарди”, — деди у.