"Барселона" жамоасининг уругвайлик 28 ёшли ҳужумчиси Луис Суарес жамоадан кетишни тасаввур ҳам қила олмаслигини айтиб ўтди.

"Мен "Барселона"дан кетмайман. Ҳатто бошқа бир жамоа уч баробар кўпроқ маош таклиф қилса ҳам. Бу шунчаки иложсиз иш.

Мен бу жамоада ўйнаш учун кўп қийинчиликларга чидадим. Мен ҳамиша "Барселона"да ўйнашни орзу қилгандим.

Яна айтишим мумкинки, Месси бошқа жамоада ўйнашини ҳам тасаввур қила олмайман. Бу ҳам шунчаки иложи йўқ иш.

Мессида фавқулодда талант бор. У фақат дарвоза томон ўнг оёғида ҳам зарба беришни ўрганиб олса, янада яхшироқ бўлади", - дейди Суарес.

Маълумот учун, Луис Суарес 2014 йилнинг ёзида "Ливерпуль"дан "Барселона"га кўчиб ўтганди. У жорий мавсумда каталонияликлар сафида Ла Лиганинг 12 ўйинида иштирок этиб, 12та гол урди.