McLaren компанияси 675LT суперкарининг очиқ модификациясини тақдим этди. 675LT Spider номини олган машина Британия марканинг энг кучли родстерига айланади.

Купе сингари “Спайдер” ҳам 3.8 л ли 8 цилиндрли твин-турбо мотор билан таъминланди. Агрегатнинг 50 фоизи янги компонентлардан қурилгандир. 7 диапазонли робот трансмиссия ва икки муфта билан уйғунликда ишлайдиган двигатель 675 от кучига эгадир.

Родстер 2.9 секундда 100 км/соат, 8.1 секундда эса 200 км/соат тезликка чиқа олади. Максимал тезлик – 326 км/соат.

McLaren 675LT Spider чекланган ададда 500 экземпляр чиқарилади, ҳар бир машинанинг нархи 285 тысяч 450 фунт стерлингдан (431.2 минг доллар) бошланади. Биринчи суперкарлар мижозларга 2016 йил ёзида етказилади.