Нидерландияда ИШИДга қарши курашга қўшилиш имконияти кўриб чиқилмоқда

Жаҳон 04 Декабрь 2015 1484

АҚШ ҳукумати Нидерландиядан ИШИДга қарши курашга қўшилишни сўради, деб маълум қилди Нидерландия ташқи ишлар вазири Берт Кундерс. Бу ҳақда De Telegraaf нашри хабар бермоқда.

Кундерснинг айтишича, Нидерландия ҳукумати АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг бу илтимосига жиддий муносабат билдирди. Керри бу масалани Кундерс билан телефон орқали муҳокама қилди.

Кундерснинг таъкидлашича, айни пайтда Сурияда ИШИД позицияларига авиазарбалар бериш имкониятларига “янги баҳолашни ўтказиш” маънога эгадир. У бу мавзуни муҳокама қилиш учун янги истиқболлар очилганини қўшимча қилди.

Аввалроқ Нидерландия Париждаги терактлардан кейин чегаралари ва аэропортларда хавфсизликни кучайтириши маълум қилинганди.

Кўпроқ янгиликлар