ОАВ: Қоҳирадаги тунги клубга уюштирилган ҳужум қурбонлари сони 18 нафарга етди

Жаҳон 04 Декабрь 2015 3730

Миср пойтахти Қоҳира шаҳридаги тунги клубда номаълум шахс томонидан ичига ёнилғи тўлдирилган шишанинг улоқтирилиши натижасида келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 18 нафарга етди, дея хабар бермоқда маҳаллий “Ал-Ватан” нашри ўз интернет сайтида.

Бундан аввалроқ эса 12 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.

4 декабрга ўтар кечаси номаълум шахс Миср пойтахтидаги Ал-Нил кўчасидаги тунги клубларнинг бирига ичига ёнилғи тўлдирилган шишанинг улоқтирган эди. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Ал-нил кўчасидаги “Шаҳризод” меҳмонхонасига туташ бинода содир бўлган. Вафот этганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси, маҳаллий аҳоли вакилларидир. Уларнинг аксарияти эса ресторан ишчиларидир. Ҳодиса жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда.

Нашрнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги ахборот манбасига асосланиб хабар беришича, ҳужумга жиноятчи ва клуб ўртасидаги келишмовчилик сабаб бўлган.

Кўпроқ янгиликлар